Ўзбекистон янгиликлари

Фарғонада бир гуруҳ диний соҳа ходимлари тақдирланди

Бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан Президентимиз томонидан бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофоти билан тақдирланмоқда. Истиқлол байрами арафасида вилоятимизда фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, хусусан имом-хатибларнинг бир гуруҳи «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан мукофотланди.

Жумладан, Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Данғара тумани бош имом-хатиби Салоҳиддин Нуриддинов, Қўштепа тумани бош имом-хатиби Абдухошим Аҳмадалиев, Қўштепа тумани «Ғиштмон» масжиди имом-хатиби Алимбек Илёсов, Марғилон шаҳар «Худоёр ҳожи» масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев, Марғилон шаҳар «Каптарли мозор» масжиди имом-хатиби Азизхон Юнусов, Бешариқ тумани «Узун» масжиди имом-хатиби Қурбонали Пирматов, Қўқон шаҳар «Зайнул обидийн» масжиди имом-хатиби Абдулқуддус Исақовларга «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони топширилди.

Alhidoya.uz сайти жамоаси барча имом-хатибилар номидан мукофот олган устозларни муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло охиратда ҳам улкан мукофотлар билан сийласин!

 

1154 марта ўқилди

Янгиликлар

Top