Ўзбекистон янгиликлари

"Вақф" фонди ўтган ўқув йилида Тошкент Ислом институтига 890 миллион сўмдан зиёд маблағ хайрия қилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли Тошкент Ислом институтида 2020-2021 ўқув йили давомида устоз ва талабаларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифати ва самарадорлигини янада такомиллаштиришда қўшган ҳиссаси учун мақтов ёрлиғи ва ташаккурнома билан тақдирланди.

Мазкур тақдирлов Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент Ислом институти жамоасининг Ватанимиз мустақиллиги 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ўқув йили давомида фонд томонидан Тошкент Ислом институтига 890 600 000 сўмдан зиёдроқ маблағ хайрия ишлари учун сарфланди.

Мазкур эътибор ва эътироф "Вақф" фонди билан ҳамкорлик қилган, хайрияларга ҳисса қўшган барча юртдошларимизники ҳамдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1935 марта ўқилди

Янгиликлар

Top