Ўзбекистон янгиликлари

Уламоларимизнинг илмий учрашув ва суҳбатлари давом этмоқда...

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасига етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюриб, олис туманлардаги масжид, маҳаллаларга ташриф буюриб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, муҳтарам аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Бугун мазкур делегация аъзоларидан Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби домла Раббимқул Муҳаммадиев Нукус туманида жойлашган "Имом Эшон" масжидига азиз намозхонлар билан учрашиш, дилдан суҳбатлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Дастлаб пешин намозини адо этдилар, сўнгра "Тинчлик – олий неъмат" мавзусида намозхонларга ваъз-насиҳат қилиб бердилар. Унда динимизда тинчликни асраш, унинг қадрига етиш, тинчлик учун ҳисса қўшиш улуғ савобли амаллардан экани алоҳида таъкидланди.

Маърифий суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди. Уламоларимизнинг илмий учрашув ва суҳбатлари давом этмоқда...

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

244 марта ўқилди

Янгиликлар

Top