Ўзбекистон янгиликлари

Фарз амаллардан кейинги энг севимли амал

Ҳаёт давом этар экан, муаммолар ҳам бўлиши табиий. Халқимиз якдил-ҳамфикр бўлса, муаммоларни биргаликда ҳал қилишга киришсак, ҳаётдан розилик, ишонч ва адолат тўла қарор топади.

Давлатимиз раҳбари ҳаётимизда янги даврга, тараққиётимизнинг янги босқичига асос солди. Президентимизнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, деган ҳаётбахш сўзлари бугун асосий тамойилга айланган.

Дарҳақиқат, инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир”, деганлар.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Ҳазорасп туманидаги “Шохпир” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намози асносида мўмин-мусулмонларга маъруза қилдилар. Ушбу ташрифдан масжид аҳлининг калби сурурга тўлиб мамнун бўлди.

Аллоҳнинг уйларидан бир уй бўлмиш масжидда юртимизда олиб борилаётган улкан ижобий ислоҳотлар янада равнақ топиши, эл-юртимиз тинчлиги, мамлакатимизнинг ободлиги, ҳаётимизнинг янада фаровон бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилдилар. Мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хоразм вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

1574 марта ўқилди

Янгиликлар

Top