Ўзбекистон янгиликлари

Қалбларга маърифат улашилди (фотолавҳа)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди ташаббуси билан Имом Термизий Халқаро илмий-тадқиқот марказида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Диний идора, Сурхондарё вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этди.

Маърифий тадбирда сўзга чиққан Диний идора хотин-қизлар бўлими масъул ходими Мунира Абубакирова Ислом динининг мазмун-моҳияти, имон-эътиқод масаласи ҳақида маълумот бериш билан бирга, миссионерлик хатаридан огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таржима қилган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китоби имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳадя тариқасида тарқатилди, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1007 марта ўқилди

Янгиликлар

Top