Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон ва БАА ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Саид Ал-Қамзий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1064 марта ўқилди

Янгиликлар

Top