Ўзбекистон янгиликлари

“Ислом цивилизацияси марказига кирган одам у ердан ўзгариб чиқиши керак” – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашув давомида Ислом цивилизацияси марказининг аҳамияти ҳақида гапирди.

“Азалдан Тошкент шаҳри миллий давлатчилигимизнинг юксак тараққий этган марказларидан бири бўлган, десак айни ҳақиқат бўлади. Қарийб уч минг йиллик Шоштепа, 2200 йиллик тарихга эга Мингўрик ёдгорликларидан топилган ноёб экспонатлар ҳам шундан далолат беради. 

Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий сингари улуғ мутафаккирлар асарларида Шош, яъни Тошкент эли мард, жасур, ўз юрти ҳимоясига ҳамиша тайёр, қўли очиқ ва сахий инсонлар сифатида таърифланган.

Бу заминда таваллуд топган, Шоший, Тошкандий тахаллуслари билан фаолият кўрсатиб, бебаҳо асарлар яратган юзлаб улуғ зотлар дунёвий ва диний илмлар бўйича ўз замонасининг тенгсиз олимлари ҳисобланган.

Сузук ота мақбараси каби муҳташам мажмуалар бунёд этаётганимиз, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини қураётганимиздан барчангиз яхши хабардорсиз. Мен бежиз бу жойдан пулни аямаяпман. Ислом цивилизацияси марказига кириб чиққан одам ўзгариб чиқиши керак. Масалан, Беруний тарихини ўрганмоқчи бўлган инсон буюк олим тилидан сўзланган овозни эшитади.

Ғалаба боғини ҳам бежизга барпо қилмадик. Бу ҳам бизнинг тарихимиз, қанча қанча юртдошларимиз жанг майдонларидан қолиб кетишди, фронт ортида меҳнат қилишди. Буни унутиб бўлмайди”, – деди давлатимиз раҳбари.

azon.uz

1170 марта ўқилди

Янгиликлар

Top