Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашуви бўлиб ўтади

? Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

?Мулоқотда икки давлат уламоларининг Ислом маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш борасида сўз юритилади.

Айниқса, икки диний идора ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган меморандум асосидаги алоқаларни равнақ топтириш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.

Шунингдек, бугунги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва минтақадаги мўмин-мусулмонлар иттифоқлигини мустаҳкамлашга оид долзарб йўналишлар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг мазкур лавозимга киришгандан кейинги илк қўшни мамлакат муфтийсини қабул қилишлари билан тарихий аҳамиятга эгадир.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

1716 марта ўқилди

Янгиликлар

Top