Ўзбекистон янгиликлари

100 нафар бош имом-хатиб билим ва малакаси оширилади

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Республикамизда фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувларининг бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Президент админстрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиқлари Бобомурод Рустамов ва Муҳиддин Ҳакимов, шунингдек, малака ошириш ўқуви тингловчилари қатнашди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра сўзга чиққан нотиқлар “Янги Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар: муаммо ва ечимлар” йўналишидаги малака ошириш ўқувларини мазмун-моҳияти ҳақида маълумот беришди.

Маълумот учун, шу йил 29 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида малака ошириш ўқувининг биринчи босқичида 100 нафар бош имом-хатиб билим ва малакасини оширади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1841 марта ўқилди

Янгиликлар

Top