Ўзбекистон янгиликлари

Малайзия билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорлик янада фаоллашади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Малайзия ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Муҳаммад Шоҳрул Икром Якоб билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида кўп қиррали Ўзбекистон-Малайзия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини, жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш масаласини кўриб чиқди.

Халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Малайзия кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

754 марта ўқилди

Янгиликлар

Top