Ўзбекистон янгиликлари

Чеченистонлик мартабали меҳмонлар Бухорои шарифга ташриф буюрди

Кеча, 1 декабрь куни Чеченистон республикаси муфтийси ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Салоҳ ҳожи Межиев бошчилигидаги меҳмонлар Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Делегация таркибида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи, Маданият вазири Айшат Қодирова ҳам келган.

Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов кутиб олиб, ҳамроҳлик қилмоқда.

Чеченистонлик меҳмонлар дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишди. Муборак қадамжода Қуръони карим тиловат қилиниб, хайрли дуолар ўқилди.

Мартабали меҳмонларнинг юртимиздаги муборак қадамжоларга зиёрати давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1483 марта ўқилди

Янгиликлар

Top