Ўзбекистон янгиликлари

БМТнинг махсус маърузачиси Ўзбекистоннинг “Меҳр” операциясига юқори баҳо берди

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнни қабул қилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши кураш борасидаги долзарб кун тартиби юзасидан мулоқотни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорлик самарали тус олгани, мамлакатимиз ушбу муҳим йўналишларда катта муваффақиятларга эришгани қайд этилди.

Махсус маърузачи Ўзбекистоннинг “Меҳр” операцияси доирасида фуқароларни мамлакатга қайтариш, реабилитация ва реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади. Терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги янги ёндашувлар алоҳида қайд этилди.

 

president.uz

931 марта ўқилди

Янгиликлар

Top