Ўзбекистон янгиликлари

Наманган вилояти отинойилари учун ўқув-семинари ўтказилди

Бугун, Наманган вилоятида отинойиларнинг дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Наманган минтақавий филиали билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда ҳудудлардаги отинойилар иштирокида бир кунлик ўқув семинари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили А.Турсунов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Наманган минтақавий филиали раҳбари К.Йўлдошхўжаев, Наманган давлат университети ўқитувчиси Н.Ғофуров, вилоят бош отинойиси Ҳ.Раҳмоновалар маъруза қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

1160 марта ўқилди

Янгиликлар

Top