Ўзбекистон янгиликлари

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (756-сон, 16.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
ҳомийлик хайриялари;
Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

 

Манба

 

1132 марта ўқилди

Янгиликлар

Top