Жорий йилнинг 1 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги муҳтасиблари томонидан 2022 йил 1-чорагида қилинган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва идора вакиллари, ҳудудларда фаолият юритаётган муҳтасиб ходимлар иштирок этиб, жорий йилининг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Шу билан бирга ҳали олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида муҳтасиблар фидокорона меҳнати, ўз вазифасини виждонан бажариши, масжидлар даромадларини ошириш, вакиллик фаолиятини ривожлантириш, масжидлар молия-хўжалик фаолиятини тартибга солишда қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «ЭНГ ФАОЛ МУҲТАСИБ» мақтов ёрлиғи билан тақдирланди. Унга кўра, биринчи ўрин Наманган вилояти вакиллиги муҳтасиби Мухторхон Хошимхоновга, иккинчи ўрин Хоразм вилояти вакиллиги муҳтасиби Маликов Умархўжага ҳамда учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти муҳтасиби ИсламбекТажетдиновга насиб этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати