Ўзбекистон янгиликлари

Термиздаги мадрасага 600 дан зиёд китоб олиб берилди

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда китобхонликни кенг ёйиш, ёшларнинг илм олиш, ўқиб-ўрганишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг маънавияти ва дунёқарашини шакллантириш, одоб-ахлоқига эътибор қаратиш ва бунга муносиб шароит яратилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан 2022 йил 20 апрел куни буюк аждодларимиз томонидан араб тилида битилган тафсир, ҳадис, фиқҳ ҳамда ақоидга оид мўътабар асарлар шарҳлари бўлган 273 турдаги 626 дона китобдан иборат “Маърифат карвони” Термизга етиб борди.

Мазкур муборак китоблар беғараз ҳадя сифатида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси кутубхонасига топширилди.

Аллоҳ таоло мазкур китобларни толиби илмларга манфаатли қилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1033 марта ўқилди

Янгиликлар

Top