Ўзбекистон янгиликлари

Бухородаги 103 та масжидда ҳайит намози ўқилди

Бухоро вилоятида ҳам Президентимизнинг 2022 йил 30 апрелдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида муборак ҳайит байрами юксак савияда нишонланмоқда.

Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар қатори бухороликлар ҳам эрта тонгдан вилоятдаги 103 та жоме  масжидда Ҳайит намозини ўқишди. Унда 95 минг нафардан зиёд намозхонлар қатнашди.

Ўқилган намозларда аҳоли учун барча қулай шароитлар яратилди. Масжидлар атрофи ободонлаштирилди.

Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда бухоролик уламолар, имом-хатиблар, муҳтарам фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида дуолар қилинди. 

Ҳайит байрами арафасида “Вақф” хайрия фонди, шунингдек, ташаббускор ҳомийлар томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга, 15 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ёрдам кўрсатилди. “Мурувват” уйларида хайрия тадбирлари амалга оширилди.
Шунингдек, муқаддас қадамжо ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди.

Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

1343 марта ўқилди

Янгиликлар

Top