Ўзбекистон янгиликлари

Ҳаж делегацияси Мино ва Арафотдаги жойлар қулай ва кенг бўлишига диққат қаратмоқда

Макка шаҳридаги сафарларни бошлаган Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж делегацияси яқинлашаётган мавсумда юртимиз зиёратчилари учун Мино ва Арафот водийларидаги жойлар қулай ва кенг бўлишига катта эътибор қаратмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, мўмин-мусулмонлар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда келаётган ҳаж мавсумини сифат, мазмун ва хизматлар савияси жиҳатидан янада юқори бўлишига жидду жаҳд қилинмоқда.
Ўз навбатида, ушбу ҳолат Ҳаж делегацияси зиммасига юксак масъулият юклайди. Шу боис, бўлажак ҳожиларни роҳат билан ибодат қилишлари ва руҳий озуқа олишлари учун барча зарур шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар ҳаж амалларини тўлақонли бажариши учун Макка шаҳридаги Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги жойлар масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Айниқса, чодирларнинг сифатли, озода, қулай ва кенг бўлиши, гиламлар тўшалгани, совутиш жиҳозлари билан етарлича таъминлангани, иссиқ-совуқ сув тизимлари, таом тарқатиш бурчаклари ва бошқа шароитлар кўздан кечирилди.
Сафар давом этмоқда.

Ўзбекитон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1697 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top