Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ўртасида Меморандум имзоланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “27-июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда сўз эркинлигига бўлган эътибор янги даражага кўтарилганини қайд этишди. ОAВ демократик қадриятларни қарор топтириш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш, янги Ўзбекистоннинг демократик қиёфасини шакллантиришда муҳим рол ўйнаётганини таъкидлашди.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ўртасида Меморандум имзоланди. Мазкур ҳамкорлик ҳар икки муассаса учун манфаатли ва фойдали бўлишини қайд етишди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

899 марта ўқилди

Янгиликлар

Top