Ўзбекистон янгиликлари

Таълим муассасаларида футбол мусобақаси ўтказилди

Яқинда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида футбол мусобақасига старт берилди. Мусобақа тўрт курс талабалари ўртасида ташкил этилди.


Икки кун давом этган баҳсда 13 та жамоа ўзаро беллашиб, энг кучли икки гуруҳ финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал босқичида 401 ва 402 гуруҳ жамоаларининг баҳси муросасиз кечиб, ўйиннинг асосий вақти 3-3 ҳисоби билан якунланди ва ғолиб 11 метрлик пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида 401 гуруҳ талабалари 9-8 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнирда ғолиб бўлишди. Улар медаллар, билим юрти кубоги ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Бундай футбол беллашуви Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари ўртасида ўтказилди.


“1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида бўлиб ўтган футбол мусобақасида “Қувонч” ва “Ҳидоя” жамоалари ўзаро беллашди.


Мусобақа якунига кўра 1-ўринни “Ҳидоя” жамоаси эгаллади. Ғолибларга билим юрти касаба уюшмаси томонидан қимматбағо совғалар топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

922 марта ўқилди

Янгиликлар

Top