Ўзбекистон янгиликлари

Ҳазрати имом мажмуасига зиёрат

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1-курс талабаларининг дарсдан сўнг бўш вақтларни мазмунли ўтказиш ҳамда аждодлар мероси билан яқиндан танишиш мақсадида гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Ҳазрати имом мажмуасига зиёрат уюштирилди.


Мажмуадаги Қаффол аш-Шоший мақбараси зиёрат қилинди, Бароқхон мадрасасида фаолият юритиб келаётган ҳунармандлар фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, институт фаолияти билан танишдилар. Мўйи Муборакда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” номи билан машҳур қўлёзма билан танишишди. Талабалар тадбир доирасида тарихий ёдгорлик билан танишиш билан бирга унинг тарихий аҳамияти, жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси Камолиддин Маҳкамов талабалар билан суҳбатлашиб “Усмон Мусҳафи” таърифи ҳақида қимматли маълумотларни баҳам кўрди. Таништирув жараёнида 2007 йил Тошкент шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишида юртимизда “Усмон Мусҳафи” нинг асрлар мобайнида сақланиб келаётганлиги ҳамда 1997 йил “Усмон Мусҳафи” ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан жаҳон дурдоналари рўйхатига киритилганлиги каби ҳозирги кунда талабалар учун муҳим ҳисобланган маълумотларни баён қилди.

 

«Кўкалдош» матбуот хизмати

850 марта ўқилди

Янгиликлар

Top