Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазрат Руминия элчисини қабул қилдилар

Шу йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Руминия давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану жанобларини қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Руминия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, айниқса, маданий-маърифий, илм-фан ҳамда таълим-тарбия йўналишидаги алоқаларни янада ривожлантириш яхши натижалар беришини таъкидладилар.

Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Руминия давлатида Ислом дини ва мўмин-мусулмонлар ҳаёти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Қуръони карим оятларини маъносини румин тилидаги таржима қилинган Мусҳафни тақдим этди.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонаси фондида сақланаётган Қуръони карим оятлари маънолари таржимасининг 30 хил тилда ёзилган нусхалари қаторига ушбу Мусҳафни ҳам жойлаштиришни билдирдилар.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

ЎМИ Матбуот хизмати

1341 марта ўқилди

Янгиликлар

Top