Ўзбекистон янгиликлари

Азуле хоним Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

15 ноябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган ЮНЕСКО Бош директори О.Азуле хоним Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Г.Умерова ҳамроҳлигида Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.
Мартабали меҳмонга Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларга юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди. Шунингдек, Эски Тошкент тарихи, Ҳазрати Имом мажмуи, ЎМИ идораси кутубхона-музейида сақланаётган Усмон Мусҳафи ва унинг тарихи ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
О.Азуле хоним Ўзбекистон ва унинг халқига чуқур эҳтиромини билдирди, маданий меросни сақлаш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ишлардан мамнун эканини, келгусида ҳам ЮНЕСКО бу йўналишдаги барча лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати

1321 марта ўқилди

Янгиликлар

Top