Ўзбекистон янгиликлари

Уламолар суҳбати АҚШдаги ватандошларга манфаатли бўлмоқда

Айни кунларда АҚШда бўлиб турган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукруллоҳ домла Эгамбердиев ва Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби Қамариддин қори Баҳриевлар мазкур мамлакатнинг турли штат ва шаҳарларида бўлиб ватандошлар билан учрашиб, кундалик намоз вақтларида уларга суҳбат қилиб беришмоқда.

Ана шундай учрашувлар Орландо штатидаги Ал-Бухори маркази, Чикаго шаҳридаги Ал-Бухори ислом марказларида бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувларда уламоларимиз юртимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, фуқароларимиз диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилаётган кўплаб янгилик ва имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди.

Суҳбат давомида Ислом динининг афзалликлари, фарзанд тарбиясида диннинг ўрни, масхаблар, ақидалар ҳақида умумий тушунчалар берилди.

Шунингдек, имом-домлалар ватандошларга Ислом динининг эзгу таълимотлари, ота-онага ҳурмат, силаи раҳм, Ватанга муҳаббат ҳақида панду насиҳатлар қилиб, уларни қизиқтирган шаръий саволларига жавоб бердилар.

Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1615 марта ўқилди

Янгиликлар

Top