Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон ва Миср музейлари вакиллари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Миср Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ўзаро ташрифларни ташкил этиш, музей ашёлари ва коллекцияларини биргаликда илмий тадқиқ қилиш, экспозицияларни ўрганишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Музейшуносликнинг долзарб масалаларига оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ва ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳалари мувофиқлаштирилиб, уларни Ўзбекистон – Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида имзолаш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

468 марта ўқилди

Янгиликлар

Top