Ўзбекистон янгиликлари

“Оқ ота” масжиди очилди

2021 йил 24 февраль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўстонлиқ тумани Қораманас қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган “Оқ ота” жоме масжидининг илк ғиштини қўйиб берган эди.

Шу йил 3 февраль муборак жума куни ушбу масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман имомлари, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Очилиш маросими, одатдагидек, Қуръони карим тиловати билан бошланиб, Аллоҳнинг байти қурилишига ҳисса қўшган барча азиз инсонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

– Янги масжидимизга икки йил олдин илк ғишт қўйилган эди, – дейди "Оқ ота" жоме масжиди имом-хатиби Фахриддин Мирзаев. – Бугун бу жоме мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Масжидимиз 600 ўринли, гумбази баландлиги 18–20 метр. Ўн ўринли таҳоратхонада барча шароитлар яратилган. Имом-хатиб хонаси, мажлислар зали ҳам жуда гўзал тарзда барпо этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

1137 марта ўқилди

Янгиликлар

Top