Ўзбекистон янгиликлари

Сўх туманидаги аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказилди

Фарғона вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита, вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамда имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳ Сўх туманига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ ташрифдан туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши олдини олиш, Мотуридий ақидаси, Ҳанафий мазҳабининг асосларини илмий равишда афкор оммага етказиш ва бошқа муҳим масалалар кўзланган.

Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ўқитувчиси Аъзамхон домла Қамбаров мазҳаблар бирлик рамзи, суннат ва ҳадис тушунчалари, фақиҳларнинг ижтиҳод борасида тутган йўли, сохта салафийлик тушунчаларини тарғиб қилаётганларнинг илмсиз равишда айтаётган гап-сўзлари илмий ва жонли мисоллар орқали очиб берилди.

Шунингдек, ана шундай таъсир доирага тушиб қолган айрим ёшлар билан якка ва умумий тартибда суҳбат олиб борилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди.
Олиб борилган ўрганишлар якунида вилоятдаги имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда давомида Қуръон ва суннатдан ҳукм олишда фақиҳлар ва муҳаддислар томонидан олиб борилган ижтиҳодлар масаласига алоҳида тўхталинди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

652 марта ўқилди

Янгиликлар

Top