Ўзбекистон янгиликлари

Вақф фонди ночор оилага уй қуриб бермоқда

Вақф фонди Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Абдусалом Фаттоев ташаббуси билан, ҳомийларни жалб қилган ҳолда Термиз тумани “Шодлик” МФЙда
оиласи билан уйсиз қолган ҳамюртимиз учун 5 хонали уй қуриб битказилди.

Фонд раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов вилоятга қилган ташрифи чоғида, мазкур хонадонда амалга оширилаётган пардозлаш ишлари билан яқиндан танишиб, оила учун қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Ушбу хонадонни қуриш учун жами 300 000 000 сарфланган бўлиб, фонд раҳбарияти бу хайрияга ҳисса қўшган барча саховатли ҳамюртларимиз ҳаққига дуойи хайрлар қилишди.

Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!

 vaqf.uz 

954 марта ўқилди

Янгиликлар

Top