Ўзбекистон янгиликлари

Мадраса талабалари тақдирланди

Муборак Рамазон ойининг кириб келиши мўмин-мусулмон юртдошларимизга ўзгача кайфият улашди. Бу ойнинг фазлу марҳаматидан хайрли ташаббусларнинг ортаётгани эса унга янада файз бағишламоқда.
Муборак ой муносабати билан ана шундай билан хайрли тадбир Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар "Ҳаким Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Ҳабибуллоҳ домла Саидов ташаббуси билан Minbar_uz жамоаси томонидан таълим муассасаси талабаларига 60 дан зиёд диний-маърифий ҳамда бадиий китоблар тақдим қилинди.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда энг фаол бўлган 3-босқич талабалари Иброҳимов Соҳибжон, Абдуллаев Ашраф, Бобораҳматов Абдулбосит ҳамда 2-босқич талабалари Қурбонов Ҳумойиддин, Ярашев Ҳабиблар муносиб тақдирландилар.
Мазкур хайрли ташаббус учун таълим муассасаси жамоаси Ҳабибуллоҳ домла Саидов бошчилигидаги Minbar_uz жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

595 марта ўқилди

Янгиликлар

Top