Ўзбекистон янгиликлари

Зоминликлар гўзал мавъизадан мамнун

Шу йил 25 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жиззах вилояти Зомин туманидаги "Маърифатли" жоме масжидида таровеҳ намозини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрдилар.
Таровеҳ намозида Муфтий ҳазратлари йиғилган жамоатни Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида гўзал мавъиза қилдилар. Маъруза сўнггида бу ойнинг ҳар бир фурсатини ғанимат билиб, тоат-ибодатларга зўр бериш, Аллоҳ таолодан бўладиган мукофотни қўлга киритишга, ҳар бир ибодатимиз асносида саҳву хатоларимиз, гуноҳларимиз учун Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, сидқидилдан дуолар қилиш лозимлигини таъкидладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

521 марта ўқилди

Янгиликлар

Top