Ўзбекистон янгиликлари

Муборак Рамазон ойи муносабати билан самимий табриклар

Жамиятда инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик, меҳр-оқибат ғоялари ва қадриятларини қарор топтирувчи муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар мамлакатимиз етакчиси ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва равнақ йўлида янги муваффақиятлар тилаган.

 

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Кенгаши Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Бирлашган Араб Республикаси Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Қувайт Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Таний;

Қувайт Давлати Амирининг ўринбосари Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Таний;

Иордания Подшоҳи Абдулла II;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.

735 марта ўқилди

Янгиликлар

Top