Ўзбекистон янгиликлари

18 май – Халқаро музейлар куни

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари “18 май – Халқаро музейлар куни” муносабати билан таълим муассасаси 2-босқич талабалари “Термиз археология музейи”га саёҳат уюштирди.

Термиз археология музейи мамлакатимиздаги ягона археология музейи бўлиб, ихтисослаштирилган музейлардан биридир. Ушбу музей шаҳримиздаги кўҳна Сурхон воҳасининг минг йиллик тарихи қайта тикланадиган диққатга сазовор масканлардан биридир. 
 

Термиз археология музейи фое, 9 та асосий кўргазма зали, нумизматик кўргазма зали, япон археологи Като Кюзога бағишланган кўргазма зали, кичик кўргазма зали ва айвон остидаги галереядан иборат. Музейда нодир қўлёзмалар ва адабиётлар сақланадиган кутубхона ҳам мавжуд. Вестибюлда бронза давридан (милоддан аввалги 3-2 минг йилликлар) эрамизнинг 15-асригача бўлган топилмалар бор; 

 

Бу залда палеолит, мезолит, неолит ва энеолит даврларига оид экспонатлар сақланади. II зал “Сурхон воҳаси бронза даврида” (милоддан аввалги 3-2 минг йилликлар) деб номланиб, шу даврга оид экспонатлар намойиш этилган. III хона “Қадимги Бақтрия маданияти” (милоддан аввалги 1-минг йиллик бошлари — милоддан аввалги IV аср охири) деб номланиб, Сурхон воҳасининг охирги бронза ва илк темир даврларига оид моддий маданият намуналаридан иборат. IV зал – Искандар Зулқарнайн ва эллинистик давлатнинг Бақтрия маданияти (милоддан аввалги 329-йил – милоддан аввалги 2-аср ўрталари) Залда Македониялик Искандарнинг босқинидан то Юнон-Бақтрия подшолигининг қулашигача бўлган, ўзида мужассамланган экспонатлар мавжуд. Нумизматика кўргазмалар залида нумизматикага оид қимматбаҳо буюмлар ва топилмалар ўз ўрнини эгаллайди. Айвон остидаги галереяда катта ҳажмдаги экспонатлар жойлашган. Кутубхонада 3700 дан ортиқ қўлёзма, тарихий адабиёт ва бадиий китоблар мавжуд. 2020-йил ҳолатига кўра, Термиз археология музейи фондидаги экспонатларнинг умумий сони 100 мингдан ортиқ. Улардан 70 мингдан ортиқ археология ва 30 мингга яқин экспонатлар нумизматика фондига тегишли. 

 

 

 
724 марта ўқилди

Янгиликлар

Top