Ўзбекистон янгиликлари

ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.

Шу 4 июнь куни бўлғуси ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳини  кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

 Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2023” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 4 -19 июнь кунлари ҳаж сафарига кузатилади.

 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

681 марта ўқилди

Янгиликлар

Top