Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон олий даражада мукофотланди

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳам «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда президент фармони имзоланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

665 марта ўқилди

Янгиликлар

Top