“Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.
Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.
“Ҳаж – 2023” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.
Сафарларингиз бехатар бўлсин, азиз ҳожиларимиз!
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar