Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар икки ярим мингга яқин мурожаатни ўрганди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва республикамиз масжидларида фуқаролар мурожаатини қабул қилиш куни сифатида эълон қилинган. Шу куни мутасадди вакиллар ва имом-хатиблар эрталаб 9:00 дан кечги 17:00 га қадар аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишга ҳаракат қиладилар.

Шу йил 26 июль куни ўтказилган навбатдаги қабул кунида Қорақалпоғистон Республикаси қозиси, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман бош имом-хатиблари, шунингдек, республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиблар 2477 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглаб, тегишли ёрдам кўрсатдилар. Хусусан, 1079 таси диний, 454 таси ижтимоий, 389 таси иқтисодий, 555 таси оилавий масалаларга имом-хатиблар томонидан атрофлича жавоб бериб,  муаммоларга ечим топдилар.

Мазкур қабул жараёнлари қозиёт, вакиллик ҳамда масжидларнинг расмий сайт ва ижтимоий тармоқлари саҳифаларида кенг ёритилди.

Дарҳақиқат, ўзганинг дарди билан яшаш динимизнинг гўзал таълимотларидан ҳисобланади. Зеро, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мусулмоннинг дунё ғамларидан бир ғамини кетказса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бир ғамни кетказади... Банда модомики, биродарига ёрдам бериш пайида экан, Аллоҳ унга ёрдамчи бўлади”, дейилган (Имом Муслим ривояти).











































Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

931 марта ўқилди

Янгиликлар

Top