Ўзбекистон янгиликлари

Қорақалпоғистондаги «Суйин эшон» масжиди тўлиқ таъмирдан чиқарилди

Сўнги йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам масжидларни қайта таъмирлаш, атрофларини ободонлаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Мана шундай масжидлардан бири Бўзатов туманидаги «Суйин эшон» масжидидир.
Масжид 1996-1998-йиллари бунёд этилиб, ўз ишини бошлаган эди.
2018-йили Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ташаббуси билан масжидда катта қайта таъмирлаш ишлари бошланди. Беш йил давом этган қурилиш ишларидан сўнг масжид замонавий кўринишда, атрофлари обод қилиниб, туман кўркига кўрк қўшадиган чиройли гумбазларга эга иморат қад ростлади.
30 август куни мазкур масжид биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бўзатов тумани ҳокими К. Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш. Бауатдинов, имом-хатиблар, туман аҳолиси ва нуронийлар иштирок этиб, маҳалла аҳлини барча қулайликларга янги масжид биноси билан муборак этишди. Шу билан бирга бунёдкорлик ишларида хайру саховат кўрсатган юртдошларимиз ва ташкилотлар ҳаққига дуолар қилишди.
«Суйин эшон» масжиди биносини қайта таъмирлашда қурилиш ишларидаа ўзларининг холисона амалий ҳǝм моддий ёрдамларини берган инсонлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи рози бўлсин.


Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

561 марта ўқилди

Янгиликлар

Top