Ўзбекистон янгиликлари

Ёш имом-хатиблар билан учрашув ўтказилди

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида Ёқубжон домла Мансуров диний таълим муассасаларининг самарқандлик битирувчи курс талабалари билан давра суҳбати ўтказди.

Самимий учрашувда халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ва диний соҳа ходимларининг хизмати катта ўрин тутиши, имом-хатиб ва ноиблар жамоатга намозларни адо қилиб бериш билан бирга кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг дардига қулоқ солиб, ўйлантираётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши, шу боис бўлажак имом-хатиб, имом-ноиб вазифасида ишловчи талабаларнинг илмий савияси, дунёқараши ва шахсий сифатлари талаб даражасида бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Масжид меҳроби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос экани, У зотга муносиб диний соҳа ходимларини тайёрлаш асосий вазифа ҳисобланиши қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

823 марта ўқилди

Янгиликлар

Top