Ўзбекистон янгиликлари

Дунёга машҳур “Ал-Азҳар” университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида алоқалар йўлга қўйилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг амалий ёрдами билан Миср Араб Республикасининг дунёга машҳур “Ал-Азҳар” университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида таълим соҳасида алоқалар йўлга қўйилди.

Хусусан, мазкур ҳамкорлик самараси улароқ “Ал-Азҳар” университетининг усулид дин фанлари докторлари Шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий ва Шайх Аҳмад Муҳаммад Али ҳазратлари Олий мадрасада дарс бериш учун ишга қабул қилинди.

Шу муносабат билан мазкур шайхлар иштирокида Олий мадрасада биринчи учрашув ташкил қилинди. Унда билим юрти устозлари ва талабалар ҳамда мисрлик меҳмонлар иштирок этди.

Учрашув давомида “Ал-Азҳар” университетининг устозлари талабаларга таништирилиб, илмий-маърифий суҳбат ташкил этилди.

Тадбир сўнггида меҳмонларга эсдалик совғалар топширилди.

Мир Араб олий мадрасаси
Матбуот хизмати

589 марта ўқилди

Янгиликлар

Top