Ўзбекистон янгиликлари

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Жомбой туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 19 сентябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Жомбой туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 7 та масжид имом-хатиблари ва фаол ходимлар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 17 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди.

Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Жомбой туманидаги 7 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Муборак ойларни ғанимат билайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 17 та. Шундан 2 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 52 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.  
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 2 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1 та. Уларнинг оиласидаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. Улар ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 9 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 60 нафардан кўпроқ уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 7 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 1 000 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 11 200 000 сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Жомбой туманидаги “Исломобод” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, уларнинг аҳоли билан “Сабр тоқат”, “Иймон эътиқод”, “Ибо ҳаё”, “Аёллар ўртасида ичкиликнинг олдини олиш”, “Таълим тарбия”, “Бидъат-хурофот”, “Ажримларнинг олдини олиш”, “Ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик” ва “Жиноятчиликнинг олдини олиш” каби кўпроқ маърифий суҳбатлар ташкил қилиш ҳамда соҳа ходимларининг аввало ўзлари халққа намуна бўла олишлари борасида давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, Хайрулло домла мазкур масжидда жамоат билан Пешин намозини адо қилдилар ва намоздан сўнг жамоатга “Мукборак дамларни ғанимат билинг” ва “Ёшлар тарбиясига эътиборли бўлайлик” мавзуларида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Жомбой туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, туманда диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар ва намозхонлар томонидан қилинаётган шикоятлар муҳокама қилинди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби в.в.б. Ёқубжон домла Мансуров ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳолининг муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиб, уларни бартараф этиш, улар билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

821 марта ўқилди

Янгиликлар

Top