Ўзбекистон янгиликлари

Сийратга оид гўзал суҳбат

Ташриф

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пешин намозига Чилонзор туманидаги "Фотимаи Заҳро" жоме масжидига ташриф буюриб, намоздан сўнг мўмин-мусулмонларга Мавлид ойи муносабати билан Расулуллоҳнинг сийратлари, гўзал хулқ соҳиби бўлганлари ҳақида мавъиза қилиб, жумладан, бундай дедилар:
– Абдуллоҳ ибн Умми Мактум исмли кўзи ожиз киши эди. У Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг банд эканларини сезмай, ўзининг саволларига жавоб олишга ҳаракат қилади. Ундан малолланган Пайғамбаримизнинг кайфиятлари бузилиб, саволларига жавоб бермайдилар. Бу муомала Ҳақ таолога хуш келмади ва Абаса сурасининг дастлабки оятлар билан танбеҳ берди. Танбеҳни ҳам: "қовоғинг уюлди" демасдан, "қовоғи уюлди", - деб учинчи шахс шаклида айтди. Бу эса унча қаттиқ ботмайди. Пайғамбаримиз олий хулқ эгаси бўлатуриб, кўзи ожиз одамга шундай совуқ муомала қилдиларми, деган савол туғилиши мумкин. Йўқ, асло! Биринчидан, ўзлари Макка зодагонларини ҳидоят сари йўналтира олармиканман, деб ҳаракат қилиб турганларида биров келиб бундан чалғитган ҳолатни тасаввур қилиб кўринг. Бошқа ҳар қандай одам у зотнинг ўрнида бўлганида уни жеркиб ташлаган бўлур эди. Лекин Набий алайҳиссалом юзларини буриштириш билан кифояландилар. Буни у киши пайқагани ҳам йўқ. Лекин улуғларнинг озгина саҳву хатоси ҳам бошқаларга нисбатан катта нуқсон ҳисобланади. Бинобарин, Ҳақ таоло ўз Ҳабибини огоҳлантириб қўйди.
Суҳбат сўнгида хайрли дуолар қилинди.

943 марта ўқилди

Янгиликлар

Top