Ўзбекистон янгиликлари

Жанубий Кореялик меҳмонлар Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Шу йил 18 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Жанубий Корея Республикаси Киёнсан-Пукто провинцияси губернатори ўринбосари Ли Даль Хи бошчилигидаги делегация вакилларини Ҳазрати Имом мажмуаси билан яқиндан таништирди.

Ҳомиджон домла меҳмонларни Тошкент шаҳрининг энг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Ҳазрати Имом мажмуаси билан таништириш асносида Қуръони каримнинг “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланаётган энг қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафи ва “Бароқхон” мадрасаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида меҳмонлар мазкур зиёрат ва қимматли маълумотлардан мамнун бўлиб ташаккур изҳор қилишди.

Маълумот учун, Жанубий Корея делегацияси вакиллари шу кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган "InnoWeek – 2023" халқаро инновациялар ҳафталигида қатнашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

864 марта ўқилди

Янгиликлар

Top