Ўзбекистон янгиликлари

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага “Фахрий доктор” унвони берилди

Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғофуров Илмий кенгашнинг “Фахрий доктор” илмий унвонини топширди.

адбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов ушбу юксак эътироф Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг қардош халқлар муносабатларини ривожлантириш, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда илмий-ижодий фаолиятларидаги самарали меҳнатларининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода юксак эътибор ва эҳтиромдан чексиз мамнун эканлигини изҳор этиб, эришган ютуқ ва муваффақиятлари замирида шу юрт устозларидан олган сабоқлари, йўл-йўриқлари мужассам эканлигини билдирдилар.

Шайхулислом ушбу унвон катта масъулият эканлиги, унга муносиб бўлиш учун куч-ғайрат ва салоҳиятини сарфлашини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

1021 марта ўқилди

Янгиликлар

Top