Ўзбекистон янгиликлари

Нур Муборак университети ректоридан миннатдорлик мактуби

2023 йил 25-26 ноябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли тадбирлар ҳамда халқаро анжуманларда иштирок этган муфтийлар ва уламолар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорлик мактублари келмоқда.

Ана шундай мактублардан бири Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср Ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндий жанобларидан келган. Жумладан:

– Мен Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган нуфузли халқаро конференцияда иштирок этиб, сизлар ва дунёнинг етакчи олимлари билан кўришиб жуда хурсанд бўлдим. Шунга амин бўлдимки, анжуман ва унинг шўъбалари жуда юксак савияда, юқори илмий муҳитда ташкил этилган.

Мазкур конференция Ўзбекистоннинг Ислом илмлари ривожида етакчи ўринларни эгаллаши, Ислом олами давлатлари билан ҳамкорликка интилишлари, Исломий билимларни бойитишга ҳаракат қилаётганига ёрқин далил бўлди.

Мазкур миннатдорлик мактубида юртимизда бўлиб ўтган халқаро анжуман муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этиш баробарида динимиз ривожи, Ватанимиз тараққиёти ва мусулмон уммати манфаати йўлидаги келгуси фаолиятга хайрли тилаклар билдирилган!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

471 марта ўқилди

Янгиликлар

Top