Ўзбекистон янгиликлари

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ташриф

Шу йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент Ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва институтнинг “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими мудири Жаҳонгир қори Рўзиевлар Фарғона вилоятига ташриф буюриб, Фарғона шаҳри ва Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида мазкур ўқув курсларида 3 ой давомида таълим олиб, таҳсилни якунлаган тингловчиларнинг битирув тадбирлари бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ва вакиллик ходимлари, имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари ҳам қатнашди.

Маросимлар асносида Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва Жаҳонгир қори Неъматов “Таълим-тарбия икки дунё саодати”, “Қуръони карим ва Қуръон аҳлларининг фазилати” сингари муҳим мавзуларда маъруза қилишди. Шунингдек, мутасадди вакиллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бериш баробарида келгуси режалар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида битирувчиларга сертификат топширилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва бўлғуси қорилар ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

791 марта ўқилди

Янгиликлар

Top