Ўзбекистон янгиликлари

Олий маъҳадда Халқаро Араб тили куни кенг нишонланди

“18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент Ислом институтида Халқаро араб тили куни нишонланди.
Хусусан, институтнинг Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили шаръий илмлар асоси” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ал-Азҳар университети профессорлари Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ҳамда Доктор Убайд Муҳаммад Абдулҳалим маъруза билан қатнашди.

Мазкур тадбирда институт проректорлари, ўқитувчи ва талабалар қатнашди.

Шунингдек, Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан халқаро араб тили куни муносабати билан талабалар ўртасида кўргазмали чиқишлар бўйича танлов ўтказилди.

Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 202-гуруҳ талабалари;
2-ўрин: 101-102-гуруҳ талабалари;
3-ўрин: 204-гуруҳ талабалари.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Маросим якунида Доктор Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ва Доктор Убайд Муҳаммад Абдулҳалимга институт ташаккурномаси тақдим этилди.

Мазкур танлов доирасида институт талаба-қизлари томонидан араб тилли мамлакатларнинг рамзлари ва маданиятини намойиш этувчи кичик кўргазма ташкил этилиб, аудитория ва йўлаклар байрамона безатилди.

Бундан ташқари, “18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” арафасида Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ташаббуси билан 304-гуруҳ талабалари Абдурраҳмон Жомийнинг "Шарҳи Мулла Жомий" асарини ўқиб, хатм қилишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

893 марта ўқилди

Янгиликлар

Top