Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

Шу йил 24 январь куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар ва туманлар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун бир кунлик ўқув семинар ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, ўринбосар Абдуллоҳ домла Йўлдошев, пойтахтимиздаги “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров ва бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Дастлаб Абдуқаҳҳор домла Юнусов динимиз таълимотларида илм-маърифатга юксак эътибор қаратилганини таъкидлаб, ўқув-семинарнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг воиз имом-хатиблар отинойиларга динимиз аҳкомларига оид маъруза қилиб беришди.

Якунда отинойилар фаолияти, илмий изланишлари, халқимизга маърифат улашишда улкан салоҳият ва заковат тилаб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

779 марта ўқилди

Янгиликлар

Top