Ўзбекистон янгиликлари

Имомлар масъулияти оширилди

Наманган вилояти шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва барча имом-ноиблари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита, Диний идора ва вилоят ҳокимлиги масъул вакиллари ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, шунингдек, "Ҳидоя" ўрта махсус диний таълим муассасаси мудири, педагог-ўқитувчилар иштирок этди. 

Мулоқотда сўзга чиққан соҳа мутахассислари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз маърифатини юксалатириш, диний расм-русумларини эмин-эркин адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, келгусида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Нотиқлар томондан масжидларда имом-хатиб ва имом-ноиблар вазифада бирлиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши, садоқат билан ишлаши, масжидларни ободлиги, намозхонларга намунали хизмат қилишда тенг бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидлардаги ободончилик ишларига эътибор қаратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

839 марта ўқилди

Янгиликлар

Top