Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун билим ва малакаларини баҳолаш имтиҳонлари якунига етди

Жорий йилнинг 16 февраль куни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган режага асосан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган расмий отинойилар учун билим ва малака имтиҳонларининг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Мазкур жараёнда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов, вакил ўринбосари Отабек домла Авезов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Юсуф Саломов, вилоят бош имом-хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича масъули Ризвоной Баҳрамовалар ҳамда вилоятда фаолият юритаётган отинойилар иштирок этди.
Малакавий синовларда тажрибали ва юқори салоҳиятга эга отинойилар муносиб баҳоланди ва бундай малакавий синов имтиҳонлари якунига етди.
Ўтказилаётган имтиҳондан асосий мақсад отинойиларнинг профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини оширишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

835 марта ўқилди

Янгиликлар

Top