Ўзбекистон янгиликлари

Қориялар ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024”

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов қатнашдилар.

Тадбир икки йўналишда ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилди.

Мусобақада қорияларни Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозлари баҳолаб борди:

Валихон қори Азимбоев, Содиқжон қори Қурбонов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Исломхон қори Убайдуллаев.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин: 2-курс талабаси Валихонова Оминахон;

2-ўрин: 1-курс талабаси Юсуфий Руқаййа;

3-ўрин: 1-курс талабаси Музаффархонова Робия.

Тиловат йўналиши бўйича:

1-ўрин: 4-курс талабаси Икромова Моҳинур;

2-ўрин: 2-курс талабаси Йигиталиева Эъзоза;

3-ўрин: 4-курс талабаси Комилова Малоҳат.

Ғолиба қория қизларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари мукофот сифатида топширилди.

ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

474 марта ўқилди

Янгиликлар

Top